Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Александр Зинченко Англия чемпионатида дуч келган энг қийин рақиб номини айтди.
"Мен Салоҳни айтаман. Тезлик, куч, портловчи ўйинчи, у жуда хавфли", - дея Александрнинг сўзларини келтиради ua.tribuna.com.
Зинченко 2022 йилдан буён Лондон жамоасида ўйнаб келмоқда. Украиналик футболчи “канонирлар” сафида 41 та ўйин ўтказиб, битта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.