Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Пепе Туркия чемпионатидаги илк голини киритди

Баҳо:
+ | -

"Трабзонспор" вингери Николас Пепе турк клуби сафидаги илк голини урди. Бу Туркия Суперлигаси турнир жадвали пешқадамларидан бири – "Фенербахче" билан ўйинда содир бўлди. Ивуарлик футболчи 47-дақиқада гол уриб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Шу тариқа, Пепе учинчи ўйинда жамоаси сафидаги дебют голини киритди. Бунгача у "Аланьяспор"га қарши уй учрашувида (1:0) ва "Фотиҳ Карагумрук" клубига қарши сафарда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, Пепе 2019 йилдан буён Лондоннинг “Арсенал” клубига тегишли ва ўтган мавсумни у Франция чемпионатида – "Ницца"да ўтказди.

Киритилди: 23:20, 04.11.2023.
Ўқилди: 889 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.