Англия чемпионатининг 11-турида “Ньюкасл” ўз майдонида “Арсенал”ни мағлуб этди.
"Қарғалар"нинг ўйиндаги ягона голи 64-дақиқада, Энтони Гордон томонидан Жоэлинтоннинг боши билан узатган узатмасидан сўнг киритилди.
Ажабланарлиси шундаки, бош ҳакам Стюарт Атвеллнинг видеоёрдамчилари гол урилган вазиятда бирданига учта қоида бузилишини текшириб кўришди. Аввалига Уиллок тўпни майдон ташқарисида тўхтатиб олган, деб гумон қилинди:
Бу саволга жавоб топилгач навбатдаги масала кўндаланг ташланди, Жоэлинтон тўп учун курашда Габриэль Магальянсни итариб юборганмиди? Бу орқадан итариб юборишга жуда ўхшарди, аммо ВАР жамоаси ҳеч қандай қоидабузарлик йўқ деб ҳисоблади.
Ниҳоят, ҳужумнинг сўнгги босқичи ҳам офсайд учун текширилди. Шундан сўнг "Сент-Жеймс Парк"га йиғилган мухлислар енгил нафас олди: 1:0, гол ҳисобланди!
Натижада, қолган вақтларда “Арсенал” ҳисобни тенглаштира олмади ва бу мавсумда Премьер-лигадаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. "Канонирлар" бош мураббийи Микель Артета ўйиндан сўнг жиддий жаҳли чиқди: испаниялик мутахассис ҳакамлар Гордоннинг голини ҳисоблаганига ишонолмади.
"Агар бугун майдонда ғалаба қозонишни истаган жамоа бўлса, бу "Арсенал" эди. Бу [ҳакамлик] билан Премьер-лигада ишлар яхши давом этмайди. Мен бу ишда иштирок этишдан уяламан. Бу голни инобатга олингани жуда шармандалик”, деди Артета.