Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Самвел Бабаян: «Ушбу ғалаба бизга кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият яратди»

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи, 4-туридан ўрин олган “Нассажий Мозандарон” – “Навбаҳор” (1:3) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ва мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган “лочинлар”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов иштирок этишди ҳамда ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.

Самвел Бабаян: — Тахмин қилганимиздек, ўйин қийин кечди. Шундай бўлсада, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Ушбу зафар билан аввало мухлисларни табриклайман. Яхши ва сифатли ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу ғалаба бизга кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият яратди.

— Гуруҳингиздан қайси жамоа кейинги босқичга чиқади, деб ўйлайсиз?

— Кейинги босқичгами? Аввалдан гуруҳда “Ал-Ҳилол” етакчи, қолган жамоаларда имконият бир хил деб айтгандим. Айни дамда бизда ҳам 10 очко мавжуд ва “Ал-Ҳилол” каби кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эгамиз.

Остон Ўрунов: — Ассалому алайкум! Мазкур ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик ва Эронга фақат 3 очко олиш ниятида ташриф буюргандик ҳамда ўз мақсадимизга эришдик.

— “Навбаҳор” 4 та баҳсда 10 очко тўплади. Бу жуда зўр натижа. Жамоангиздан шундай натижани кутганмидингиз?

Самвел Бабаян: — Гуруҳимиздаги “Мумбай Сити” ҳам, бугунги рақибимиз “Нассажий Мозандарон” ҳам яхши жамоалар. Бугун ғалаба қозондик, аммо бу осонликча содир бўлмади. Бизнинг квартетдаги клубларда яхши ва сифатли  мураббий ҳамда футболчилар жам бўлишган.

— Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши иккинчи босқичида Эрон термаси билан ўйнайди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

Остон Ўрунов: — Худо хоҳласа, Эрон терма жамоасига қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Самвел Бабаян: — Сўзим якунида яхши ўйин ва ажойиб ташкилотчилик учун  “Нассажий Мозандарон” вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман ҳамда жамоага кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини тилайман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:17, 07.11.2023.
Ўқилди: 3553 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.