Кириш Регистрация

Камавинга «Реал» билан янги шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг франциялик ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга клуб билан 2029 йилгача янги шартнома имзолади. Бу ҳақда «Реал Мадрид» матбуот хизмати хабар берди.

20 ёшли Камавинга икки йил аввал Франциянинг «Ренн» клубидан «қироллик клуби» сафига келиб қўшилганди.

Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил этди. Дебют мавсуми якунида Эдуардо мадридликларга Испания чемпионати, мамлакат Суперкубоги ва Чемпионлар лигасини ютишда ёрдам берди.

Жорий мавсумда Эдуардо Камавинга Испания Ла Лигасида Карло Анчелотти жамоаси сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатларни қайд этмади.

Мадриднинг «Реал» клуби ички чемпионатнинг 12-туридан сўнг, пешқадам «Жирона»дан икки очко ортда қолиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 18:13, 07.11.2023.
Ўқилди: 1461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик