Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Сергей Боровский: «Қозоғистон Ҳамдўстлик кубогига ғолибликни қўлга киритиш учун боради»

Баҳо:
+-1 | -

Ҳамдўстлик кубогида иштирок этадиган Қозоғистон ёшлар терма жамоаси (U22)ни яқинда беларуслик мутахассис Сергей Боровский қабул қилиб олди ва янги лавозимда ўзининг илк интервьюсини берди. Унинг таъкидлашича, қозоғистонлик ёшлар Ҳамдўстлик кубоги мусобақасига фақат ғолибликни кўзлаб ташриф буюришади.

"Қозоғистон футбол федерацияси терма жамоалар институтини тузиш ҳақида қарор қабул қилди. Унга кўра, барча терма жамоалар ягона концепция асосида ўйнашлари лозим. Албатта, ҳар бир мураббийннг ўзига яраша тактик ўйланмалари бор, лекин концепция битта бўлади. Шунда ёш футболчилар битта терма жамоадан иккинчисига муаммосиз ўта олишади", дейди бош мураббий.

"Ёшлар терма жамоасини тўплаш ва уларни дастлабки йиғинга жалб қилишда менга Қозоғистон футбол федерацияси мураббийлар кенгаши ёрдам берди. Терма жамоаларга номзодларни аниқлаш эса Европа чемпионати саралан босқичи бошланадиган сентябрь ойигача давом этади. Ҳозир футболчилар билан эса мен энди танишдим. Кейинги йиғинларда эса қайси футболчи менинг талабларимга мос келиши маълум бўлади. Ме эса ўйинчиларга нисбатан юқори талаб қўяман. Қайсидир футболчини Қозоғистонда мақташган бўлса, халқаро майдонда уларга нисбатан талаб бутунлай бошқача бўлади. Натижаларни яхшилашга ҳаракат қиламиз, ҳозирча эса бунга эрта", дейди Боровский.

"Футболчилар энди таътилдан қайтишгани учун ҳозирча уларнинг жисмоний ҳолати яххши эмас. Бунинг устида эса клублар ва болалар мураббийлари кўпроқ шуғулланишлари лозим. Бир ҳафта ичида футболчини терма жамоа муносиб қилиб тарбиялаб бўлмайди. Ҳамдўстлик кубогида эса олдимизга ғолиблик вазифасини қўямиз. Биз ҳозирча рақиблардан ҳеч бирини билмаймиз. Нима учун мусобақага "шарманда бўлмаслик" фикри билан боришимиз керак? Ҳам индивидуал, ҳам жамоавий томонлама ўзимизнинг энг яхши хислатларимизни кўрсатишимиз лозим".

"Ҳамдўстлик кубогининг ўказилиш вақти менга маъқул. Мен янги мураббийман ва жамоа билан тезроқ яқиндан танишиб олишим лозим. Танишишнинг энг яхши усули эса - бу ўйинлар. Ундан яхшироқ усул йўқ. Бу орқали ўйинчилар тактик йўлланмалар олишади. Ҳа, улар бу вақтда тез чарчашади, аммо мавсум бошланишигача ҳали вақт бор. Улар тикланиб олишади", дея ўз фикрини билдириб ўтди Қозоғистон U21 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Боровский.

Манба: www.vesti.kz
Киритилди: 09:05, 03.01.2013.
Ўқилди: 4347 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.