Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

"Реал" Мбаппенинг трансфер амалга ошмаса, клуб обрўсига путур етказмаслиги учун уни рад этгани ҳақида маълумот тарқатди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳамон Килиан Мбаппенинг трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Кеча Испаниянинг Cadena SER радиоси Мадрид клуби ҳужумчи "ПСЖ"дан эркин агент сифатида кетган тақдирда ҳам шартнома имзоламаслиги ҳақида хабар берди. "Реал Мадрид" Килианнинг молиявий талаблари, ёши ва 2022 йилда "ПСЖ" билан шартномасини узайтириш қарори туфайли унинг хизматларидан бош тортгани даъво қилинган эди.

Бироқ, бу маълумот тўлиқ ишончли эмас, деб ёзади RMC Sport нашри. Француз нашрининг ёзишича, “Реал” раҳбарияти Мбаппенинг рад жавоби ҳақидаги маълумотни келажакда трансфер муваффақиятсизликка учраган тақдирда клуб обрўсига путур етказмаслиги учун тарқатган. Шу билан бирга, мадридликлар ҳамон форвардни текинга ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.

Қайд этилишича, “Реал” испан ОАВлари ёзаётган салбий омилларни ростдан ҳам ҳисобга олади. Бироқ клуб президенти Флорентино Перес Мбаппени қабул қилишга ҳали ҳам тайёр.

Франциялик футболчининг "ПСЖ" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.

Киритилди: 16:47, 09.11.2023.
Ўқилди: 2441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4426]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3637]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3426]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2550]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2242]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2165]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2154]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2096]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1848]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик