"Валенсия" ҳужумчиси Уго Дуро Ла Лига 2022/23 мавсумида энг кўп гол уриш имкониятини қўлдан бой берди, дея хабар беради Opta.
Ҳужумчи 8 та имкониятни бой берди. Кристиан Стуани (“Жирона”), Кике Гарсия (“Алавес”) ва Яго Аспас (“Сельта”) 7 тадан имкониятни бой берган.
23 ёшли Уго Дуро жорий мавсумда “Валенсия” сафида Ла Лигада 13 та ўйинда майдонга тушди. У 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳужумчи Ла Лиганинг 13-турида “Реал”га (1:5) гол урди.