Қозоғистонлик футболчи Бахтиёр Зайнутдинов Туркия чемпионати доирасида якшанба кунги “Бешиктош”нинг “Истанбул Башакшеҳир” жамоасига қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.
Рақиб билан тўп учун курашда қозоғистонлик бошига зарба қабул қилиб олди. Натижада Зайнутдинов зудлик билан алмаштирилиб, касалхонага ётқизилди. Туркия ОАВсининг хабар беришича, футболчининг бош суяги, кўзи ва бурни жароҳатланган.
25 ёшли Бахтиёр Зайнутдинов жорий йилнинг август ойида ЦСКАдан “Бешиктош”га кўчиб ўтган эди. Турк клуби сафида 15 та ўйинда қозоғистонлик битта гол урган.