Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Эрик тен Хагнинг "МЮ" бош мураббийи сифатида дастлабки 50 та ўйини қандай ўтди? Буни Гвардиола, Клопп ва Артетаникига таққослаб кўрамиз

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг жорий мавсумдаги ёмон натижалар сабабли босим остида қолмоқда. Аммо унинг "МЮ"даги умумий натижаси ёмон эмас. Нидерландиялик мутахассис биринчи мавсумни ажойиб равишда ўтказиб, жамоани соврин сари бошлаганди. Шунингдек, айнан у "МЮ"ни Англия кубоги финалига олиб чиқди. Бу натижалар, ўз навбатида тен Хагдан янада кўпроқ нарсалар кутилишига олиб келди. Афсуски, бу кутилмалар ҳозирча ўзини оқлаётгани йўқ. "Фулхэм" ва "Лутон Таун"га қарши эришилган оғир ғалабалар жамоани пастга тушиб кетишдан асраб қолди. Бироқ, ўйин томонлама тен Хаг жамоасини завқли деб бўлмайди. Кубок ва ЕЧЛ доирасидаги баҳслар жамоа учун омадсиз кечаётгани ҳам ҳаммасини кўрсатиб турибди. Натижалар зудлик билан яхшиланиши лозим.

Эрик тен Хаг ҳозирга қадар 50 та АПЛ ўйинида манкунианликларни майдонга бошлаб тушди. Агарда шу даврдаги натижаларга қарайдиган бўлсак, унчалик ҳам ёмон статистикани кўрмаймиз. "МЮ" 50 та ўйин давомида 30 та ғалабага эришди. Бу эса Алекс Фергюсоннинг натижаси билан тенг. 1992/93 йилги ва ундан кейинги мавсумлар "Манчестер Юнайтед" учун чемпионлик билан тугаганини ҳисобга олсак, тен Хаг анча яхши кўрсаткичга эга экани маълум бўлади. Аммо бир томондан, Фергюсон бу давргача аллақачон жамоада 200 та баҳс ўтказганини ҳам унутмаслик керак.

Бугун Эрик тен Хагни АПЛнинг қолган учта энг йирик рақиб клуб мураббийлари билан солиштириб кўрамиз. Улар Англиядаги энг яхши мутахассислар сифатида эътироф этилувчи Пеп Гвардиола, Юрген Клопп ҳамда Микель Артетадир.
Хусусан, тен Хаг ва Гвардиоланинг ўз жамоаларидаги илк 50 та баҳсида фарқ, асосан очколарда. Гвардиола ҳам тен Хаг каби "Ман Сити"даги илк мавсумини 3 ўринда тугатади, аммо 3 очкога кўпроқ жамғарган ҳолда.
Бу борада Клопп билан фарқ жуда кам ва бу нидерландиялик фойдасига. Артетадан эса тен Хагнинг натижалари анчагина яхши. Демак, қуйида аниқ рақамларга эътиборингизни қаратамиз.

Эрик тен Хаг – 50 та баҳс
Ғалаба – 30 та
Дуранг – 6 та
Мағлубият – 14 та
Очко: 96
Голлар: 71 та
Қуруқ ўйинлар: 21 та

Сер Алекс Фергюсон – 50 та баҳс
Ғалаба – 30 та
Дуранг – 13 та
Мағлубият – 7 та
Очко: 103
Голлар: 82 та
Қуруқ ўйинлар: 23 та

Юрген Клопп – 50 та баҳс
Ғалаба – 26 та
Дуранг – 14 та
Мағлубият – 10 та
Очко: 92
Голлар: 103 та
Қуруқ ўйинлар: 14 та

Пеп Гвардиола – 50 та баҳс
Ғалаба – 34 та
Дуранг – 10 та
Мағлубият – 6 та
Очко: 112
Голлар: 119
Қуруқ ўйинлар: 19 та

Микель Артета – 50 та баҳс
Ғалаба – 21 та
Дуранг – 12 та
Мағлубият – 17 та
Очколар: 75
Голлар: 72
Қуруқ ўйинлар: 15 та.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 21:22, 12.11.2023.
Ўқилди: 1812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.