Эрлинг Холанд «Челси»га қарши ўйинда пенальтини аниқ амалга оширди.
Бу норвегияликнинг 2023 йилдаги 47-голи бўлди, жумладан клуб ва терма жамоадаги ўйинларини ҳисобга олган ҳолда. Холанд бу кўрсаткич бўйича пешқадам «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейнга етиб олди.
«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду (45) учинчи ўринда турибди. «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобида 43 та гол бор.