Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

АПЛ. Сакизта гол урилган ўйинда «Челси» «Манчестер Сити» билан жанговар дуранг қайд этди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионатининг 12-тури доирасида «Челси» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги марказий учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар ҳисобда "қувлашмачоқ" ўйнашди. Дастлаб Эрлинг Холанд 25-дақиқада пенальтидан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмасдан Тиаго Силва ва Раҳим Стерлинг мезбонларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Аканжи ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим бошида эса Холанд "Сити"нинг учинчи голини уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 67-дақиқада "Челси" Николас Жексон томонидан урилган гол эвазига мувозанатни тиклади — 3:3.

"Сити" ўйиннинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганида "шаҳарликлар" яна олдинга ўтиб олишди. Родри гол муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 5-дақиқада эса Коул Палмер ҳисобни 4:4 кўринишга келтириб қўйди.

Англия чемпионати, 12-тур
Челси – Манчестер Сити 4:4 (2:2)
Голлар: 0:1 – 25, пенальти Холанд, 1:1 – 29 Тиаго Силва, 2:1 – 37 Стерлинг, 2:2 – 45 Аканжи, 2:3 – 47 Холанд, 3:3 – 67 Жексон, 3:4 – 86 Родри, 4:4 – 90, пенальти Палмер.
Челси – Санчес, Жеймс (Гюсто, 64), Тиаго Силва, Дисаси, Кукурелья, Угочукву, Галлахер, Фернандес (Мудрик, 64), Палмер, Кайседо (Броя, 90), Стерлинг, Жексон.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Гвардиол, Аканжи, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Доку (Грилиш, 59), Холанд, Альварес (Ковачич, 79).
Огоҳлантиришлар: Кукурелья (22), Палмер (23), Доку (56), Кайседо (60), Родри (72), Жексон (90), Грилиш (90), Стерлинг (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:37, 12.11.2023.
Ўқилди: 2639 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8996]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5482]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3648]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2962]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2348]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2300]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1617]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1474]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1446]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик