Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Австралия терма жамоаси: «Қорайиб» бораётган «яшил қитъа»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Австралия терма жамоасига сўнгги пайтларда жалб этилаётган футболчиларга назар ташласангиз, "яшил қитъа" вакилларининг "қорайиб" кетаётганига гувоҳ бўласиз.

Австралия ҳар доим кўпмиллатли таркибга эга бўлган. 2010 йилгача бўлган даврда, австралияликлар таркиби келиб чиқиши серб-хорват, британиялик, юнон ва италияликлардан ташкил топган.

Яқиндан бошлаб эса, Австралия сафида келиб чиқиши африкалик футболчилар кўпчиликни ташкил этишмоқда. Бу нима билан боғлиқ? 1990-2000 йилларда Африка давлатларидаги қабилавий ва фуқаролар урушларидан Австралияга қочиб келган қочқинларнинг фарзандлари вояга етишмоқда ва ҳаётда ўз йўлини топиш учун футболни танлашмоқда.

Ҳозирги кунга келиб, Австралия сафида 8 та қора танли футболчилар ҳаракат қилишмоқда:

1. Авер Мабил ("Грассхоппер") - 1995 йил Кенияда, жанубий суданлик қочқинлар оиласида туғилган. 10 ёшигача қочқинлар лагерида яшаган ва 2005 й оиласи билан Аделаида шаҳрига кўчирилган.

2. Гаранг Куол ("Волендам") - 2004 й Мисрда, жанубий суданлик қочқинлар оиласида туғилган. Бир йил ўтиб, оиласи билан Виктория штатига кўчириб келинган.

3. Кусини Йенги ("Портсмут") - 1999 й Аделаидада, Австралияга 70 йилларда кўчиб келган жанубий суданлик қочкинлар оиласида туғилган.

4. Томас Денг ("Альбирекс Ниигата") - 1997 й Кенияда, жанубий суданлик қочқинлар оиласида туғилган. 6 ёшлигида оиласи билан Аделаидага олиб келинган.

5. Муҳаммад Туре ("Реймс") - 2004 й Гвинеяда, либериялик қочқинлар оиласида туғилган. Оиласи 14 йил Конакридаги қочқинлар лагерида яшаб, Муҳаммад туғилиши билан Жанубий Австралия штатига кўчиб келишган.

6. Нестори Иранкунда ("Аделаида Юнайтед"/"Бавария") - 2006 й Танзанияда, бурундилик қочқинлар оиласида туғилган. 3 ойлигида оиласи билан Перт шаҳрига кўчиб келишган.

7. Киану Баккус ("Сент-Миррен") - 1998 й Жанубий Африканинг Дурбан шаҳрида туғилган. Бир ёшга тўлмасидан, оиласи билан Сиднейга кўчиб келишган.

8. Сэм Силвера ("Мидлсбро") - 2000 й Лондонда туғилган ямайкалик футболчи. Англияда туғилишига қарамасдан, Австралияда улғайиб, вояга етган.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 23:49, 12.11.2023.
Ўқилди: 1287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.