"Интер" ва "Эвертон" бир футболчи учун курашади. Хабарларга кўра, "Боруссия Мюнхенгладбах" ҳужумчиси Винсли Ботели катта клублар радарига тушган.
17 ёшли футболчи яқиндагина асосий жамоада порлай бошлаган эди. У учун камида 20 миллион евро сўралиши айтилган. Ботелининг амалдаги битими 2027 йилда якун топади.