Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

Илҳом Қурбонов: «Санжар Қувватов «Машъал»да қолади»

Баҳо:
+ | -

Кейинги пайтларда сайтимиз мухлисларидан Муборакнинг "Машъал" жамоаси ҳақида жуда кам хабарлар бераётганимиз ҳақида эътирозлар бўлмоқда. Аслида бунга кўп сабаблар бор, улардан бири Муборакда бизнинг ёрдамчимиз йўқлигидир.

Айниқса cўнгги вақтларда "Машъал" дарвозабони - Санжар Қувватовнинг Янгиерда давом этаётган жамоа машғулотларида йўқлиги ва унинг гўёки янги мавсумда бошқа жамоа сафига ўтиши ҳақида хабарлар тарқатила бошланди.

"Мижоз ҳамиша ҳақ" - деган иборага амал қилган ҳолда, бугун "Машъал" футбол клуби бош директори Илҳом Қурбоновга қўнғироқ қилиб, айрим масалаларга ойдинлик киритдик.

"Санжарнинг бугун туғилган куни у биздан ана шу оилавий маросимни ўз яқинлари билан нишонлаш учун 9 январгача рухсат сўраган эди, биз ҳам ўз ўрнида унинг бу илтимосини рад этмадик. У бугун, яъни 8 январь куни кечқурун Тошкентга ҳаво йўли орқали учиб боради ва эртадан жамоа сафига қўшилади. Унинг машғулотларда қатнашмаётганлигининг асосий сабаби шу. Санжар Қувватов янги мавсумда ҳам "Машъал" сафида қолади.

Биз ҳозирги кунда сафимизга бир қанча янги ўйинчиларни таклиф қилганмиз, улар мураббийлар штаби кўригидан ўтишса жамоа сафига қўшиб олишни режалаб турибмиз. Жумладан, ўтган мавсумда "Андижон" сафида тўп сурган Рустам Аъзамовдир. Абдували Мўминов, Аббос Шодмонов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Мирзоҳид Ғофуровлар ҳам эртадан машғулотларга киришади. Биз шунингдек ҳозир кучлироқ спарринг-рақиб ҳам қидираяпмиз. Агар бу соҳада келишувга эришсак, назорат учрашувлари ўтказишни ҳам режалаб турибмиз. Машғулотларимиз ҳозирча Янгиерда давом эттирилади, ўзингизга маълум ҳар йили январь ёки февраль ойларида анъанавий Қашқадарё футбол федерацияси соврини учун мусобақа ташкил этилади. Ушбу машғулотлар ўтказилиши санаси аниқ бўлгач, биз Муборакдаги клуб базасига кўчиб ўтамиз. Мухлислардан ҳеч қандай яширадиган сиримиз йўқ, агар саволларингиз бўлса, хоҳлаган пайтингиз мурожаат қилаверинг, Сизларни қизиқтирган саволларингизга ўзим жавоб беравераман" - дейди Илҳом Қурбонов.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 17:46, 08.01.2013.
Ўқилди: 3778 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.