"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ сардори Гари Невилл 2023/24 йилги мавсум бўйича ўз фикрини билдириб, Премьер-лигада биринчи ўринни қайси жамоа эгаллашини тахмин қилди.
"Ўйлайманки, "Арсенал" бу мавсумда чемпион бўлиши мумкин.
Уларнинг бироз секинроқ бошлангани менимча, ёмон нарса эмас, улар етакчилардан бироз орқада. "Арсенал"даги менинг ташвишим - марказий ҳужум, менга Габриэль Жезус ва Эдди Нкетия ёқади, лекин мен учун улар иккинчи ва учинчи рақам, уларга янги биринчи рақамли форвард керак.
Бироз секинроқ старт билан бўлса ҳам мавсумни кучлироқ якунлаш яхши", - деди Гари Невилл.
"Арсенал" 12 турдан кейин пешқадам "Манчестер Сити"дан 1 очко ортда қолган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.