Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" Тожикистон клубини ўта йирик ҳисобда енгди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг навбатдаги тур баҳсига қизғин тайёргарлик кўраётган "Нефтчи" бугун халқаро ўртоқлик ўйинида Тожикистоннинг "Эсхата" клуби билан майдонда ўзаро куч синашди. Таъкидлаш жоиз, бугунги рақиблар ёзги танаффус пайтида илк бор Фарғонада юзлашишган бўлиб, мазкур учрашув 4:0 ҳисобида фарғоналиклар фойдасига ҳал бўлган эди.
Бугунги беллашув ҳам тўлиқ мезбонлар устунлигида ўтди. Ўйинда ҳисоб 30-дақиқада Ғулом-Ҳайдар Ғуломовнинг олисдан йўллаган кучли зарбаси орқали очилди 1:0. Кўп ўтмай навбатдаги комбинацион ҳужум амалга ошгач, "Нефтчи"нинг грузиялик легионери меҳмонларнинг қуршовида тўпни эгаллаб олиб дарвозани аниқ нишонга олди 2:0. Шундан сўнг "йўлбарслар"да дарвозани ишғол этиш учун бир нечта қулай имконият пайдо бўлганига қарамай танаффусга қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимда Левченко таркибда ўзгаришларни амалга ошириб, ёш ўйинчиларни майдонга туширди ва бу ўзгаришлар тез орада ўз мевасини берди. Улуғбек Хошимов тезкор ҳужумлардан унумли фойдаланиб, кетма-кет иккита тўп киритиб, ҳисобни йирик 4:0 кўринишига олиб чиқди. Киритилган голлардан сўнг жамоанинг ҳужумкорлиги давом этган паллада саҳнага ёш иқтидор эгаси Дониёр Валиев кириб келди. Чап қанотдан Иззатилла Абдуллаев томонидан катта тезликда ташкил этган  ҳужуми ва ҳаволатиб ошириб берган узатмасига Дониёр Валиев баланд сакраган ҳолда боши билан чиройли тарзда тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди 5:0.
Учрашув якунига қадар фарғоналикларда дарвозани ишғол этиш учун кўплаб қулай имкониятлар яратилди, лекин ушбу вазиятлардан футболчилар самара топа олишмади ва йирик 5:0 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.

ХАЛҚАРО ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ.
15:00 "Истиқлол" стадиони
"НЕФТЧИ" (Ўзбекистон) 5:0 "ЭСХАТА" (Тожикистон)
Голлар:  Ғуломҳайдар Гулямов 30 1:0, Георгий Никабадзе 33 2:0, Улуғбек Хошимов 46 3:0,  Улуғбек Хошимов 51 4:0, Дониёр Валиев 66 5:0.
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохрух Аъзамов, Шахбоз Вахобжонов.

"Нефтчи" биринчи бўлимда:
12.Владимир Назаров, 21.Мухсин Убайдуллаев,
20.Анвар Ғофуров, 26.Алексей Ларин, 7.Умар Адхамзода (Дониёр Валиев), 19.Мирзохид Ғофуров (с), 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 23.Диёр Туропов, 70.Аббос Ғуломов, 77.Билолхон Тошмирзаев, 22.Георгий Никабадзе( Улуғбек Хошимов 40)

"Нефтчи" иккинчи бўлимда:
45.Акбар Тўраев(с), 26.Алексей Ларин(Бачана Арубули 70), 14.Раҳмонжон Рўзиев,  5.Томислав Мрчела, 10.Суннатилла Абдуллажонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 28.Фозил Мусаев, 11.Иззатилла Абдуллаев, 9.Улуғбек Хошимов, 24.Ғуломхайдар Ғуломов (Нодирхон Неъматхонов 70), 66.Дониёр Валиев.

Бош мураббий:  Виталий Левченко

Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:39, 16.11.2023.
Ўқилди: 2904 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6587]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3091]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3030]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2188]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1995]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1913]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1800]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1707]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1582]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1549]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик