Поль Погба билан ишлайдиган агент Рафаэла Пимента футболчининг аҳволи ҳақида гапирди. Хабарингиз бор, Погба допинг-тестдан ўта олмади ва энди жиддий жазо кутмоқда.
"Ҳозир биз кундан-кунга ҳаракатланмоқдамиз. Биз нима бўлганини тушунтириш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Аммо бу тушунтириш судья иштирокида берилиши керак - биз жамоатчилик фикри билан вазиятга таъсир қила олмаймиз.
Бизда жиддий баҳслар бор ва мен уларни судьяга таъсир қилмасдан тасдиқлашим керак. Биз ҳамма нарсани қиламиз. Погбани биладиганлар нима бўлганини билишади. Улар Полнинг ҳалол, тўғри ва виждонли инсон эканлигини билишади. У ҳар доим машқ қилади ва фақат бу қийин дамларда қандай омон қолиш ва қайтиш ҳақида ўйлайди" - деди Пимента Relevo нашрига.