"Челси" ўз футболчисини қайтариб олади. Хабарларга кўра, келаётган трансферлар ойнасида Лондон клуби "Ноттингем Форест"даги ярим ҳимоячиси Андрей Сантосни чақириб олмоқчи.
19 ёшли футболчи ижарада етарлича ўйин вақтига эга бўла олмаяпти. Шу сабабли, "Челси" уни академиядаги жамоага қўшишни маъқул кўрмоқда. Бразилиялик футболчи 16 миллион фунтга сотиб олинган эди.