Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Матбуот хизматига енгиллик, аммо...

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Базель» матбуот хизмати клубнинг октябрь ойидаги энг чиройли голини аниқлагани йўқ. Сабаби жуда оддий ва ўта оғриқли.

Диққат қилинг, Швейцария футболи байроқдорларидан бири саналган жамоа ҳисоб бўйича 10-ой давомида лоақал 1та ҳам гол урмади. Вақтида маҳаллий чемпионат иштирокчиларини голлар шодаси билан «сийлаган» «Базель» ҳозир чинакам муаммолар қаршисида қийналмоқда. Жумладан, жамоа сафида гол урадиган футболчи топилмаяпти. «Октябрда гол урилмади, демак, ойнинг энг чиройли голи ҳам йўқ»,  - дея қисқа пост қолдирилди Швейцария клубининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Ваҳоланки, «қизил-кўклар» октябрь ойида 4та ўйин ўтказишди.

Даҳшатли серия. «Базель» 10-ой тақвимидаги 4та ўйинда ҳам «қуруқ» мағлубиятни тан олди: «Ула Лозанна» - 0:3, «Янг Бойз» - 0:3, «Серветт» - 0:1 ва «Лозанна» - 0:3. Қаранг, 3та йирик мағлубият. Жамоа Швейцария Суперлигаси 12-туридан сўнг атиги 5 очкога эга ва турнир жадвалининг сўнгги - 12-қаторида бормоқда. Эслатиш жоиз, «Базель» Швейцариянинг энг донгдор клубларидан бири ҳисобланади. «Қизил-кўклар» 1999 йилдан доимий равишда еврокубокларда иштирок этишганию, ўтган мавсум КЛ ярим финалида ўйнашганини ҳам алоҳида айтиш керак.

Ижтимоий тармоқларда эса клубнинг голсизлигига ҳазил­омуз муносабатлар ҳам билдирилмоқда. Мисол учун: «Яхшику, матбуот хизмати энг чиройли голни аниқлаш ташвишидан холи». Лекин бундай енгиллик матбуот котибларига асло ёқмаслиги та­йин...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:42, 17.11.2023.
Ўқилди: 899 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.