Кириш Регистрация
19/04 00:00 Эспаньол 1-0 Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано 1-1 Валенсия
19/04 18:00 Лечче 0-3 Комо
19/04 18:00 Шўртан 0-1 Машъал
19/04 19:00 Бухоро 1-3 Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Борнмут
19/04 19:00 Эвертон 0-2 Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм 1-1 Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд 4-2 Брайтон
19/04 19:15 Барселона 4-3 Сельта
19/04 20:15 Нефтчи 0-4 Пахтакор
19/04 21:00 Монца 0-1 Наполи
19/04 21:30 Мальорка 0-0 Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла 4-1 Ньюкасл
19/04 23:45 Рома 1-0 Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид - Осасуна
20/04 17:45 Андижон - Динамо
20/04 18:00 Эмполи - Венеция
20/04 18:00 ОКМК - Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм - Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич - Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал - Реал Сосьедад
20/04 20:30 Лестер - Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья - Интер
20/04 21:30 Севилья - Алавес
20/04 23:45 Милан - Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
21/04 15:30 Торино - Удинезе
21/04 18:00 Кальяри - Фиорентина
21/04 20:00 Сурхон - Навбаҳор
21/04 21:00 Женоа - Лацио
21/04 23:45 Парма - Ювентус
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест

"Андижон" юбилей ғалаба остонасида ёхуд Ўзбекистон чемпионатидаги умумий статистик рақамлари қандай?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий чемпионати бошланганидан бери клубларнинг умумий иштироки ҳамда статистик рақамлари кўпчиликни қизиқтиришии турган гап.

Жумладан, “Андижон” клубининг статистик рақамлари қандай кўринишда эканлиги мухлисларни бефарқ қолдирмайди.

Ёдингизда бўлса, биринчилигимиз аввалига олий лига деб номланган, кейинчалик Суперлигага ўзгартирилган. Ўзбекистон биринчилиги ўтказиб келинаётганидан бери андижонликлар 27-мавсумини ўтказмоқда.

“Андижон” клуби Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 791 та ўин ўтказди. Шундан 249 тасида ғалаба, 165 та дуранг ҳамда 377 та баҳсда мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбатига келсак, “Андижон” Ўзбекистон чемпионатлари давомида жами 1029 та гол урган ва ўз дарвозасидан 1283 та тўп ўтказиб юборган.

“Андижон”нинг Ўзбекистон чемпионатидаги юбилей ғалабалари

Илк ғалаба: 05.04.1992. “Наврўз” – “Янгиер” – 2:1

50-ғалаба: 28.08.1996. “Наврўз” – “Динамо” (Ургенч) – 3:0

100-ғалаба: 26.08.2000. “Сурхон” – “Андижон” - 0:5

150-ғалаба: 20.05.2006. “Андижон” – “Қизилқум” – 5:3

200-ғалаба: 02.04.2011. “Андижон” – “Машъал” – 4:0

Эътибор берган бўлсангиз, жамоа аъзолари юбилей ғалабаларида минимум 2 та максимум 5 та голлар уришгани эътиборга молик.

Жиззахда “Сўғдиёна” устидан қозонилган ғалаба “Андижон”нинг 249-ғалабаси сифатида тарихда қолди. Агар 22 ноябрь куни Яйпанда “Турон” мағлуб этиладиган бўлса, “Бургутлар”нинг юбилей 250-ғалабасига айланади.

Шунингдек, урилган голларни ҳам юқорида келтириб ўтдик. Ҳозирга қадар рақиблар дарвозасига 1029 та тўп киритилган. Жамоанинг юбилей 1000-голи 2021 йилги мавсумнинг 25 сентябрь кунига тўғри келади. 20-тур доирасида сафарда “Қўқон-1912”га қарши беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Ўша пайтдаги жамоамизнинг беларуслик легионери Василий Совпел 55-дақиқада рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол этган ва бу “Андижон”нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги юбилей 1000-голига айланган.

Ўзбекистон чемпионатларининг умумий жадвалида “Андижон” 43 та жамоа орасида 8-ўринни эгаллаб турибди. Шу кунгача тўплаган очкоси эса 912 тани ташкил қилмоқда.   

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 11:23, 18.11.2023.
Ўқилди: 1183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz