Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Катанец: "Эронга қарши, балки саралашдаги барча жамоаларга қарши ўйинлар жуда муҳим бўлади"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Эронга қарши ўйин олдидан ўз фикрини билдирди.

"Барчага хайрли кун, терма жамоамиз эртанги ўйинга тайёр. Нафақат Эронга қарши, балки саралашдаги барча жамоаларга қарши ўйинлар жуда муҳим бўлади. Эронга қарши ўйин нафақат биз учун балки дунёнинг исталган топ жамоаси учун етарлича қийинчилик туғдиради.

Биз сўнгги ўйинларда етарлича гол уряпмиз. Эронга қарши ўйин ўзимизнинг даражамизни билиб олиш имконини беради. Туркманистон билан ўйиндан сўнг катта муаммолар йўқ. Асосийси сунъий майдонда ҳаракат қилган бўлсак-да ғалабага эришдик. Тажрибамда бир неча бор шундай ўйинларда мағлуб бўлгандик, аммо ўтган ўйинда ғалаба қозондик. Эртага ажойиб майдонда ҳаракат қиламиз. Эрон билан аввалги ўйин ўртоқлик мақомида бўлиб ўтганди, эртага расмий ўйинда ўзимизни синаб оламиз.

Туркманистон билан ўйинни эсламасликка ҳаракат қиламиз. Футболчилар билан 2 йилдан буён ишлаб келяпман, ўйлайманки ўша ўйинда захирадан тушган футболчилар воқеалар ривожини ўзгартира олди. Термамизда тажрибали ва ёш футболчилар уйғунлиги бор.

Эртанги ўйин жуда жиддий бўлади. Футболчиларда юқори босим бўлади. Эрон асосан бир хил тактикада ҳаракат қилади. Уларни иккита хавфли ҳужумчиси борлигини биласиз (Азмун, Тареми). Эртага ким яхшироқ формада бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади.

Барча футболчиларимдан юқори самарадорлик кутаман. Футболчилар ўзи билиши керак, қандай ҳолатда ҳужумга чиқиб, қандай ҳолатда ҳимояда ҳаракат қилиш кераклигини.

Жамоанинг ҳарактерини эртага кўриб оламиз. Улар ҳақида гапириб, ортиқча босим остида қолдирмоқчи эмасман. Футболчилардаги ғалаба руҳи уларнинг клубларига ҳам боғлиқ. Мен учун катта жамоаларга қараганда кичик жамоалага қарши жамоани тайёрлаш қийинроқ. Футболчиларнинг ўзи эртага жуда муҳим баҳс кутиб турганини билади. Уларга ортиқча мотивация шарт эмас".

Машарипов: "Бу ўйиннинг даражаси ҳақида ортиқча гапириб ўтмоқчи эмасман. Мухлислар бу ўйинни орзуқиб кутяпти деб ўйлайман. Эронга қарши ўйинларда ўз майдонимизда қандайдир тўсиқ бор, эртага шу тўсиқни енгиб ўтишга ҳаракат қиламиз".

Киритилди: 14:06, 20.11.2023.
Ўқилди: 3631 марта.
Фикрлар: 42 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.