Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Миржалол Қосимов: «Босқичма-босқич тайёргарлигимиз кучайиб бораверади»

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, “Бунёдкор” жамоаси 5 январдан бошлаб Дубайда янги мавсумга тайёргарлик олиб бормоқда. Кеча “қалдирғочлар” илк назорат учрашувида Саудия Арабистони чемпионати иштирокчиси “Ал-Таавон” клуби билан куч синашишиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. “Бунёдкор” аъзоларининг бугунги ҳолати ва кечаги учрашув ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида бош мураббий Миржалол Қосимовга мурожаат этдик.

- Миржалол Қўшоқович, айни дамда “Бунёдкор” аъзоларининг ҳолати қай даражада?
- БААдаги йиғинимизгача Тошкентда шуғуллангандик. Футболчилар 2012 йилги оғир мавсумдан сўнг юртимиздаги илк тайёргарлигимизда қайта тикланиш машқларини бажаришди. Бу ерда эса асосан жисмоний ҳолатга кўпроқ урғу беряпмиз. Шуниси қувонарлики, барча футболчилар машғулотларда фаол иштирок этишиб, мураббийлар штаби томонидан қўйилган талабларни тўлиқ бажаришмоқда.

- Саудия Арабистони вакили “Ал-Таавон”га қарши кечган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
- 2013 йилдаги илк учрашувимиз бўлган бўлса-да, шогирдларим ҳаракатлари яхши таассурот қолдирди. Баҳснинг биринчи бўлимида бир қатор етакчиларимиз билан ҳаракат қилиб, рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар содир этдик. Баҳодир Пардаев тезкор гол урди. Кейин орадан кўп ўтмай Анваржон Солиев ҳисобни 2:0га оширди. Иккинчи бўлимда эса ихтиёримда бўлган ёш футболчиларга имкон бердим. Уларнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам мени хурсанд қилди. Ҳозирги пайтда натижа муҳим эмас. Шу боисдан ҳам мавсумга тайёргарликни босқичма-босқич кучайтириб бораверамиз.

 

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:05, 10.01.2013.
Ўқилди: 4480 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди [7597]

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди [3265]

Алессандро Бастони «Барселона»га ўтишга рози, бироқ бир шарти бор [2997]

Альваро Арбелоа ва янги қоида: «Реал» «Эльче» билан ўйинда техник мағлубият хавфидан қандай қутилиб қолди? [2684]

Гвардиола ЖЧ-2026дан сўнг Европанинг гранд терма жамоаси бошқарувини қўлига олиши мумкин [2112]

Арбелоа Гюлернинг 68 метрдан киритган голига муносабат билдирди (Видео) [1968]

«Манчестер Юнайтед» янги мураббий қидирмоқда: Шорт-листдан 5 та номзод ўрин олди [1864]

Луис Энрике АПЛда иш бошлаши мумкин [1784]

"Барселона" ЕЧЛда махсус либосларда майдонга тушади (фото) [1606]

АПЛ. «МЮ» «Астон Вилла»ни мағлуб этиб, учинчи ўринни мустаҳкамлади, куннинг яна икки ўйинида нурсиз дуранг қайд этилди [1561]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.