Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

«Бухоро» Агамуродов қўлостида Тошкентда йиғин ўтказмоқда

Баҳо:
+ | -

Бу йил "Бухоро" янги мавсумга тайёргарликни ҳар йилгига нисбатан кечроқ бошлади. Бунинг сабаби ҳаммага маълум.

"Бухоро" жамоаси мавсумолди тайёргарликни ўз қароргоҳида эмас, балки дарҳол Тошкентдаги йиғиндан бошлашди. Жамоа футболчилари 4 январь куни Тошкентда тўпланишди. Бурча футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди, биронта футболчининг соғлиги билан муаммо учрамади. Бухороликлар кунига икки маҳалдан машғулотларни олиб боришяпти.

Ҳозирги кунда Жасур Ҳасанов жамоани расман тарк этган. Мураббийлар штаби ва раҳбарлар ўтган йилги таркибни тўлалигича сақлаб қолиш ниятидалар. Фақат баъзи бир футболчилар ҳисобига таркибни кучайтириш мақсад қилинган. Тачмурод Агамуродов "Бухоро" жамоасини бош мураббий сифатида машғулотларга олиб чиқмоқда. Унинг жамоада қолиши деярли аниқ, лекин Агамуродов билан музокара ҳали ҳам давом этмокда.

Янги келганлар тўғрисида нима дейиш мумкин? Ҳозирда "Бухоро" машғулотларида кўплаб ёшлар ҳамда ўтган йилги таркиб тўлалигича қатнашмоқда. Булардан ташқари Алишер Маҳмудов ва Отабек Валижонов жамоа кўригида бўлиб туришибди. Маҳмудов "Навбаҳор"дан ташриф буюрган. У ўз жамоасининг етакчиларидан бири эканлиги эътиборга молик. Валижонов эса ўтган йилги мавсумни "Андижон" жамоасида якунлаган. Бу футболчилар мураббийларга маъқул келишсагина жамоада қолишади.

Легионерлардан Гиорги Квесиашвили жамоа билан шартномани узайтириш арафасида турибди. Девид Ония ҳамда Шибамура билан музокаралар давом этмоқда. Дарвозабон Анатолий Пилипенко ўз юртига қайтиб кетган, унинг ўрнига бошқа легионерлар кўрикка келишлари кутилмоқда.

Баъзи бир ОАВда "Металлург" ҳужумчиси Илёс Қурбонов "Бухоро" машғулотларида қатнашаётганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Лекин, аниқлашимизча, Қурбонов бухороликлар йиғинида қатнашмаган ва бу хабарлар миш-миш бўлиб чиқди.

Тошкентдаги йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ташкиллаштирилиши режалаштирилган. Спаринг рақиблар номи ҳали аниқ эмас." Бухоро" жамоаси фақатгина 20 январдан кейингина ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Унгача тўлиқ эътибор жисмоний ҳолатни яхшилашга қаратилади.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 18:27, 10.01.2013.
Ўқилди: 3987 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.