Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Сервер Жепаров «Аш-Шабоб»ни тарк этишни истамаяпти

Баҳо:
+1 | -

Сўнгги бир ҳафтадан бери араб матбуоти ўзбекистонлик футболчи Сервер Жепаровнинг "Аш-Шабоб" (Саудия Арабистони)ни тарк этиши ва Қатарнинг "Ал-Жаиш" клубига ўтиши ҳақида ёзмоқда.

Аввалига "Ал-Жаиш" клуби Сервер Жепаровни қўлга киритиш ниятида эканини маълум қилди. Улар футболчини январь ойида ўз сафларига қўшиб олиб, мавсум сўнгига қадар унинг хизматларидан ижара асосида фойдаланишни кўзлашди.

Бундан бир неча ой аввал Сервер Жепаровдан воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди. Аммо футболчига тўланадиган компенсация суммаси туфайли (Жепаровнинг "Аш-Шабоб" билан тузган шартномаси якунланишига 1,5 йил вақт бор) клуб бундай қилмаётган эди.

Аммо футболчининг агенти Сервер шартноманинг охирига қадар "Аш-Шабоб"ни тарк этиш ниятида эмаслигини таъкидлади. "Ал-Ватан" нашрининг хабар беришича, футболчи БААнинг "Банияс" клубидан тушган таклифни рад этганидан кейин ар-риёдликлар "Ал-Жаиш"дан тушган молиявий таклифни қабул қилишга тайёр эдилар.

"Жепаров "Аш-Шабоб"нинг кўп ўйинларида иштирок этмади. Аммо унга имконият берилса, Сервер 100% фоиз куч билан юқори савияда ўйнашга тайёр. У жамоанинг бир бўлаги бўлиб қолишни ва фаолиятини "Аш-Шабоб"да давом эттиришни истайди. Ўйинчига бошқа жамоалардан таклифлар бўлаётган бўлса-да, у ҳозирча клубни тарк этиш ҳақида қарор қабул қилмади. У шартномани ҳурмат қилади. Нима учун мураббийлар штаби ва жамоа раҳбарияти Жепаровга ўйнаш имкониятини бермаётгани менга қоронғу", дея футболчи агентининг сўзларидан иқтибос келтирди "Ал-Ватан" нашри 7 январь куни.

Юқоридаги нашрнинг хабар беришича, агар Жепаров "Ал-Жаиш"га ўтмаса, клуб унинг ўрнига уммонлик футболчи Аҳмад Ҳадидни ўз сафига қўшиб олади.

"Аш-Шабоб"нинг бельгиялик мураббийи Мишель Прюдом негадир ўзбекистонлик плеймейкер ишонч билдирмаяпти. Шунга қарамай, Жепаров клубни тарк этиш нияти йўқ. Сервер бу ҳақда ўзининг Твиттердаги саҳифасида ҳам таъкидлаб ўтди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:10, 11.01.2013.
Ўқилди: 7538 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик