Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Шахмат. Афруза Ҳамдамова — U14 тоифасида жаҳон чемпиони!

Баҳо:
+1 | -

Айни кунларда жаҳоннинг 14-16-18 ёш категориясидаги энг яхши шахматчилари Италияда бўлиб ўтаётган «Шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати»да иштирок этмоқда.

Жаҳон чемпионатида 92 та давлатдан 217 та унвонли шахматчилар иштирок этмоқда. Жами 766 нафар шахматчи йигит-қизлар иштирок этаётган турнирда ўзбекистонлик 3 нафар шахматчи ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Кеча 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги 10-тур баҳсларида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова (2199) россиялик Анна Шухман (2263)га қарши баҳс олиб борди. Ҳамюртимиз ўйин давомида қийин вазиятга тушиб қолганига қарамай, нафақат ундан чиқиб кетди, балки баҳсни ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлди.

Натижада Ҳамдамова 9 ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, ўз очколарини 9тага етказиб олди. Эътиборли томони, Афруза 1-тур ўйинига етиб бора олмагани учун рақибларидан битта ўйин кам ўтказишга мажбур бўлмоқда.

Бугун бўладиган сўнгги тур натижасидан қатъи назар Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Боиси, 8 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Элназ Қалиаҳмет ҳам ватандошимизга ютқазган. Мусобақа регламентига кўра, очколар тенг келиб қолганда дастлаб ўзаро ўйин инобатга олинади.

Шу сабабли, Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон чемпионига айланди. Қизлар ўртасида жаҳон чемпиони эгаси Ўзбекистон тарихида илк бор пайдо бўлди.

Шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Эгамбердиева мос равишда ёш тоифаларида жаҳоннинг вице-чемпионлигига эришган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:58, 24.11.2023.
Ўқилди: 3043 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.