Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Ўзбекистонлик футзалчилар «БТА Футзал» иккита ғалаба келтиришди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Қозоғистон чемпионатининг иккинчи давраси бошланди. Ўзбекистонлик футзалчилар тўп тепаётган "БТА Футзал" жамоаси ўз уйида "Аят"ни қабул қилди ва ҳар иккала ўйинда ғалаба қозонди. Эътиборлиси ушбу ғалабаларга ўзбек футболчилари улкан ҳисса қўшишди.

Биринчи кунги ўйиннинг дастлабки 20 дақиқалигидан кейин ҳисоб 1:1 бўлиб турганди. Иккинчи бўлимда Фарҳод Абдумавлонов ва Олег Холмуҳаммедов томонидан киритилган 1тадан гол олма-оталикларга ғалаба келтирди — 3:1.

Иккинчи кунги ўйинда энди Дилшод Ирсалиев ўзини кўрсатди. Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳисобни очишганди. Кейинчалик эса "банкирлар" рақиб дарвозасига 6та тўп киритишган бўлса, уларнинг 3та Ирсалиев ҳисобига ёзилди.

Дилшод Ирсалиев "БТА Футзал"нинг энг яхши тўпурарига айланиб олди. Унинг ҳисобидаги голлар сони 21тага етди. Жамоа эса 51 очко билан жадвалда 2-ўринда бормоқда.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 09:18, 12.01.2013.
Ўқилди: 3472 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик