Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Максим Шацких: "Биз энг кучли жамоамиз"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг "шерлар" устози Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Биринчи бўлимда гол ура олмадик, аммо иккинчи бўлимда ўз мақсадимизга эришдик. Рақиб ҳисобни қисқартира олди. Энг муҳими, чемпионликка эришдик.

Мавсумни бир текисда ўтказа олмадик, шу сабабли қийинчиликларга дуч келдик. Кўп очко йўқотдик ва кўп гол ўтказиб юбордик. Рақибга кўп марта гол уришга имкон берганимиз мени хавотирга солади. Чемпионликка осонлик билан эришиб бўлмайди. Ўтган мавсум сўнгги турда, жорий мавсум бир тур аввал чемпионликни нишонладик.

Янги футболчиларни жамоага жалб этамиз. Бу борада режа тузганмиз ва уни амалга оширишга интиламиз. Кейинги мавсум жамоа бутунлай ўзгаради. Янада кучлироқ ва агрессивроқ жамоани кўрасизлар. Кўп такрорлаганман, қишки трансферлар ойнасида яхши футболчиларни харид қилиш қийин. Сабаби, кўп чемпионатлар куз-баҳор тизими бўйича мавсум ўтказади, сифатли футболчилар эса ўз жамоаларида ўйнашаётган бўлишади. Йил ярмида яхши номзодларни топиш бироз қийинчилик туғдиради.

Суарес ва Кавани билан музокара олиб бордик. Лекин бир нарсани тушунинглар, кўпгина яхши футболчиларнинг Ўзбекистонга келиши қийин масала. Юлдуз футболчини олиб келиш муаммо эмас, аммо уни таъминлаш керак. Топ футболчининг ёнида унинг даражасига тенг жамоадошлари бўлиши керак. Масалан, Месси жамоадошларисиз ҳам бемалол ўйнай олади. Қолганлар эса ундай эмас. "Пахтакор" топ футболчини Ўзбекистонга бемалол олиб кела олади, аммо бунга тўсқинлик қиладиган бир нечта муаммолар бор. Юлдуз футболчи топ даражадаги шароит бўлишини истайди.

Бизда режалар улкан, сиз уларнинг қандай эканлигини тассавур қила олмайсиз. Мақсадларимизни олдиндан айтиб қўймайман. Ўзингиз кейинчалик билиб оласиз. Юртимизда бундай режаларни тез амалга оширишнинг иложи йўқ. Бунга бироз вақт керак.

"Пахтакор" чемпионатда ҳеч кимдан кучсиз эмас. Биз энг кучли жамоамиз, бизни ҳеч бир рақиб ўйин тарафлама мағлуб эта олмайди. Биз фақат ўзимизга ўзимиз мағлуб бўлишимиз мумкин. Ўзингиз биласиз, Пахтакоръга қарши ҳар бир жамоа қўшимча иштиёқ билан ўйнайди”, – деди Шатских.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 05:48, 25.11.2023.
Ўқилди: 1905 марта.
Фикрлар: 75 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик