Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Кай Хаверц мухлисларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча немис футболчиси Англия премьер-лигасининг навбатдаги туридан ўрин олган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалаба голини киритган эди.
«Мухлислардан қўллаб-қувватлаганликлари учун жуда миннатдорман. Сиз учун катта пул тўлаган янги клубда ўйнаш жуда қийин.
Бу қийин иш, бироқ ишонишингиз керак», - деди Хаверц.