Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Афруза Ҳамдамова: «Мақсадим — аёллар ўртасида энг ёш гроссмейстерга айланиш»

Баҳо:
+ | -

Италияда шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда 14 ёшгача бўлган спортчилар орасида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Қайд этиб ўтиш жоиз, Афруза Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасидаги илк жаҳон чемпионига айланди.

26 ноябрь тонгида Афруза Ўзбекистонга қайтиб келди. Спортчи мусобақа жараёни, чемпионлик таассуротлари билан бўлишди.

"Мен ушбу ғалабамни халқимга, президентимга бағишлайман. Рақибларимнинг барчаси яхши шахматчилар эди. Уларга қарши бир неча йилдан буён ўйнаб келганим сабабли, қандай юришларни амалга оширишини ёддан билардим.

Асосий ўйинларда қора рангларда ўйнаш қийинчилик туғдирди. Агар улар хато қилсагина менинг ғалаба қозониш имкониятим ошарди. Хато қилмаса, ўйин дуранг билан якунланарди.

Рақибларимнинг асосий камчилиги охирида эндшпилда яхши ўйнай олмаслиги бўлди. Шу сабабли қайси рангда бўлишимдан қатъи назар эндшпилда ғалаба қозондим. Энг катта мақсадим — Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш, аёллар ўртасида энг ёш гроссмейстерга айланиш", — деди Афруза Ҳамдамова.

Шунингдек, Афрузанинг онаси ҳам уйдаги шахматга бўлган муносабат, қизининг чемпионлигидан нақадар хурсанд бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

"Она сифатида жудаям хурсандман. Фарзандининг ютуғини кўриш, ҳар қандай онанинг орзуси.

Мусобақага кетишдан олдин виза билан боғлиқ муаммолар бўлди. Шу сабабли 1 та турни ўтказиб юборди. Шунда ҳам бораверасанми, ютишингга кўзинг етадими, деган саволга ўйланиб қолди-да, ютишимга 80 фоиз ишончим комил деб жавоб берди.

Қизим чемпионлиги билан Ўзбекистон тарихига кирди. Дадаси қўнғироқ қилиб, хабарни етказганида, жудаям хурсанд бўлдим.

Оилавий муҳит энг асосий сабаб. Чунки дадаси ҳам, амакилари ҳам шахмат билан шуғулланиб келган. Дадаси мураббий сифатида жуда қаттиққўл. Дада сифатида қараганда, бу ютуқларга эриша олмасди деб ўйлайман", — деди Шабнам Исматова.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:34, 26.11.2023.
Ўқилди: 1610 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.