Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Россия кубоги. Файзуллаев ассист қайд этган баҳсда ЦСКА «Ростов» билан дуранг ўйнади (видео)

Баҳо:
+ | -

Россия кубогининг чорак финал босқичидан ўрин олган «Ростов» ва ЦСКА жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин бўлиб ўтди.

Баҳснинг 8-дақиқасида армиячилар ҳимоячиси Кирилл Набабкин тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. ЦСКА биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аббос Файзуллаев жаримада етказиб берган тўпни Антон Заболотний бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Учрашувнинг 77-дақиқасида москваликлар ҳимоячиси Мойзес Барбоза майдондан четлатилди. «Ростов» Николай Комличенко рақибини алдаб ўтаётганида бразилиялик ҳимоячи тўпни қўл билан тўхтатиб қолди. Орадан бир дақиқа ўтиб эса Файзуллаев захирага олинди.

Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. Жавоб ўйини 2024 йилнинг 12 март куни Москвада бўлиб ўтади.

Россия кубоги, чорак финал, дастлабки ўйин
Ростов – ЦСКА 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 8, автогол Набабкин, 1:1 – 32 Заболотний.
Ростов – Медведев, Лангович (Вахания, 46), Терентьев, Прохин (Голенков, 83), Кирш, Игнатов, Акбашев (Глебов, 66), Щетинин, Тугарев, Мохеби (Комаров, 66), Комличенко.
ЦСКА – Тороп, Хелвен, Набабкин, Мойзес, Виллиан Роша (Чалов, 46), Гайич, Здьелар, Обляков, Файзуллаев (Лукин, 78), Давила (Агапов, 46), Заболотний.
Огоҳлантиришлар: Прохин (14), Давила (27).
Четлатиш: Мойзес (77).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:27, 29.11.2023.
Ўқилди: 2463 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.