Туркия Суперлигаси ҳозирда бир қанча юлдузларга эга че,пионат ҳисобланади ва собиқ “Манчестер Юнайтед”, ПСЖ ва “Тоттенхем” юлдузлари лиганинг энг қиммат 10 футболчиси қаторига киради.
"Галатасарой", "Фенербахче" ва "Бешиктош" каби клублар ёзда ўз жамоаларига катта сармоя киритди ва бу йил лига жиддий рақобатбардош кўринмоқда.
Трансфермаркт маълумотларидан фойдаланиб, биз лиганинг энг қиммат 10 нафар футболчисини сизга ҳавола этамиз ва кўплаб таниш юзларни учратишингиз мумкин бўлади.
10.Сача Боей – 14,6 миллион фунт стерлинг
Франциялик футболчига Премер-лигадан "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" каби клублар қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аммо у “Галатасарай”ни танлади ва илк мавсумданоқ ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.
23 ёшли футболчининг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган ва унинг нархи 14 миллион фунт стерлингдан сал кўпроқ баҳоланмоқда, аммо "Галатасарой" унинг хизматлари учун 22 миллион фунт стерлинг талаб қилаётгани айтилмоқда.
9.Жедсон Фернандес – 14,6 миллион фунт стерлинг
Жедсон 2019-20 йилги мавсумда "Тоттенхем"да ижарада ўйнаганида ўзини кўрсата олмаган бўлса-да, ўтган йили "Бешиктош"га ўтганидан кейин у ўзини анча танита олди.
Турк клуби сафида 55 ўйинда Фернандес 14 та гол киритди ва ўзини Премер-лига даражасида тутмоқда.
8.Себастьян Шимански – 15,5 миллион фунт
Полшалик плеймейкер 13 учрашувда 10 та гол киритиб, янги мавсумни сермаҳсул бошлади. "Фенербахче" лигада пешқадамлик қилмоқда ва Шимански чемпион бўлиш имкониятларида ҳал қилувчи рол ўйнайди.
"Фенербахче"га ёзда қўшилган Шимански 2027 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартномага эга ва у 15,5 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.
7.Виктор Нелссон – 16,4 миллион фунт стерлинг
Дания марказий ярим ҳимоячиси клубдаги дастлабки икки мавсумида “Галатасарой”нинг асосий таркибидан доимий равишда ўрин олди. Бироқ, у Давинсон Санчеснинг келишидан сўнг, бирмунча рақобатга киришишга тўғри келди.
Қизиғи шундаки, ёзда "Тоттенхем" 25 ёшли футболчи билан жиддий боғланган эди, аммо клуб унинг ўрнига Мики ван де Венни қўлга киритишни афзал кўришди. Нелссоннинг келажаги ҳақидаги миш-мишлар ўшандан бери давом этмоқда ва у 2024 йилда у жамоасини алмаштириши мумкин.
6.Фред – 17,2 миллион фунт стерлинг
"Олд Траффорд"да беш йил ўйнагач, Фред ёзда янги чақирувни олди ва “Фенербахче”га ўтишни танлади. "Юнайтед" бразилиялик учун 13 миллион фунт стерлинг олди, бу унинг қийматидан бироз камроқ.
"Мен бу буюк клубда эканлигимдан жуда хурсандман. Мен гўзал мамлакатдаман. Ҳаммаси яхши кетмоқда. Кайфиятим яхши. Ҳамма мени энг яхши тарзда кутиб олди", - деди Фред Туркияга келганида.
5.Ченгиз Ундер – 17,2 миллион фунт стерлинг
"Фенербахче" ёзда туркиялик футболчи билан шартнома имзолаган ва унинг хизматлари учун 12,9 миллион фунт тўлаган эди.
26 ёшли футболчи жароҳат туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди, аммо у энди аввалги даражасига қайтишга интилмоқда.
4.Мауро Икарди – 17,2 миллион фунт
Турк футболида Икардининг аввалги даражасига қайтиши гўзал манзара бўлди. Аргентиналик футболчи ПСЖда ўйнаб юрган вақтларда кўпинча сояда қолиб кетарди, аммо хайриятки, “Галатасарай” уни ўз йўлига қайтарди.
Икарди ўтган мавсумни турк клубида ижара асосида ўтказди ва чемпионатда бор-йўғи 24 ўйинда майдонга тушиб, 22 гол уришга муваффақ бўлди. У бу мавсумда ҳам худди шундай сермаҳсул ўйнамоқда, гарчи у вақти-вақти билан қўпол хатоларга йўл қўяётган бўлса ҳам.
3.Уилфрид Заха – 17,2 миллион фунт стерлинг
"Галатасарай" ёзнинг арзон шартномаларидан бирига эришди, чунки улар Захани текинга сотиб олдилар. 31 ёшли футболчи ўзининг янги клубида ҳам барча мусобақаларда олтита гол ва иккита голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.
Ёзда "Кристал Пелас" раҳбари Стив Периш Заҳани жамоадан кетганида клубнинг энг буюк футболчиси деб таърифлади: "Уилфрид Заҳа бизнинг энг яхши ва энг нуфузли ўйинчимиз бўлганлиги сабабли клубни тарк этади. Унинг қолишини қанчалик хоҳлардик, узоқ муҳокамалардан сўнг у ўз карерасининг охиригача ўзини янги клубда синаб кўришини таъкидлади ва биз унинг қарорини ҳурмат қиламиз”.
2.Тангуй Ндомбеле – 18,0 миллион фунт стерлинг
"Тоттенхем" мухлислари Ндомбеленинг нималарга қодир эканлигини кўришди, аммо франциялик футболчи Лондон шимолида охир-оқибат асосий таркибдан жой ололмади.
26 ёшли футболчи сўнгги уч мавсумни ижара асосида ўтказди, унинг сўнгги ижара ҳаракати "Галатасарай"да бўлди. Турк клуби Ндомбелени тахминан 13 миллион фунт стерлингга сотиб олиш имкониятига эга, аммо улар бу вариантни қўллайдими ёки йўқми, ҳали вақт кўрсатади.
1.Тете – 20,7 миллион фунт стерлинг
Бразилиялик вингер ёзда "Галатасарай" билан тўрт йиллик шартнома тузди ва энди у лиганинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.
Тете ўтган мавсум Лига 1да ҳар 139 дақиқада ўртача 1 та гол урган. "Галатасарай" мухлислари бразилияликнинг энг зўр ўйинларини ҳали кўришга улгурмади, аммо футболчи ўзининг нималарга қодир эканлигини исботлашга ҳаракат қилади.