«Ан-Наср» бош мураббийи Луиш Каштру «Ал-Ҳилол»га қарши ўйиндаги ҳакамликдан норози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Ан-Наср» ўзининг асосий рақибига 0:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бир қатор эпизодларда ҳакам ниҳоятда баҳсли қарорлар қабул қилди.
«Рахбариятимиз федерация билан боғланиши керак. Буларнинг барчасига чек қўйиш вақти келди. Бундай вазиятларда сизга ВАР хонасини кузатиб борадиган қўшимча ВАР тизими керак бўлади.
«Ал-Ҳилол» «Ал-Иттиҳод» билан бир хил гол урди. Рақиб ўйинчимизни туртиб, гол урса ва ҳакам такрорий ўйинни кўрмаса, бу нормалми?
«Ан-Наср» икки марта пенальти тепиши керак эди. Рақибнинг иккинчи голи қоидани бузган ҳолда киритилди», - деди Каштру.