Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Сон Хён Мин ўзига хос ютуқ муаллифига айланди. 31 ёшли кореялик ҳужумчи Англия Премьер-лигаси тарихида тўрт хил амалдаги чемпионлар дарвозасига гол урган биринчи футболчи бўлди.
3 декабрь, якшанба куни тўпурар “Манчестер Сити”га қарши ўйинда (3:3) гол урди. Аввалроқ Сон “Ливерпуль”, “Челси” ва “Лестер”га гол урганди. Бу клубларнинг барчаси осиёлик уларга қарши гол урган вақтда амалдаги Премьер-лига чемпиони бўлишган.
Англия чемпионатининг жорий сонида Хён Мин 14 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.