«Dream team promotions» промотрлик уюшмаси супероғир вазн тоифасидаги вақтинчалик жаҳон чемпиони номини анилаш учун Луис Ортис ҳамда Руслан Чагаев ўртасида жанг уюштирмоқчи. Хабарингиз бор бугунги кунда Ортис WВА рейтингининг иккинчи ўринини эгаллаб турган бўлса, Чагаев жадвалнинг учинчи поғонасини банд қилган.
«Биз WВА дан Чагаев ва Ортис ўртасида жанг ўтказиш зарурлиги ҳақида мактуб олдик. WВА Кличкога Поветник билан жанг қилишни юклаган экан, агар биз жангда ғалаба қозонсак «мунтазам» чемпионлик номини қўлга киритишимиз мумкин.
Чагаевнинг промоутери Феликс Штурм ҳисобланади. Биз аллақачон Штурм билан музокараларни бошлаганмиз. Штурмга ўйинни фақат Германияда ўтказишимиз мумкинлигини айтдим. Чунки Чагаев Германиядан ташқарида гепатити сабаб яхши натижа кўрсатмаслиги мумкин. Шу сабаб у Девид Хе билан Буюк Британияда учраша олмади. Унинг иштирокида яхши жанг кўришни хоҳласак, Германияда ўйин ташкил этишимиз керак»,- деб Рицонинг сўзларидан иқтибос келтиради Боксинг Скене.