Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

"Боруссия Дортмунд" ҳужумчисига янги нарх белгилади

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Дониэлл Мален тез орада клубини ўзгартириши мумкин.

24 ёшли футболчи янги таклифларга очиқ – у январда ёки мавсум охирида “асаларилар” сафини тарк этишга тайёр, чунки у Дортмундда унчалик хурсанд эмас, деб ёзади журналист Патрик Бергер. "Боруссия" нидерландиялик футболчи билан хайрлашишга тайёр ва унинг нархини аллақачон белгилаб қўйган - 30-35 миллион евро. Футболчининг агени аллақачон бозордаги вариантларни ўрганмоқда. Манбага кўра, ҳужумчига Англия Премьер-лигасида талаб катта.

Дониэлл Мален жорий мавсумда дортмундликлар сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Аввалроқ унга "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" қизиқиш билдираётган эди.

Киритилди: 07:50, 05.12.2023.
Ўқилди: 1805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик