Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем “Golden Boy” совринини қўлга киритганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
20 ёшли инглиз 2023 йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Ярим ҳимоячи душанба куни ўз мукофотини олди.
“Мендан олдин кўплаб буюк футболчилар қўлга киритган совринни қўлга киритганимдан хурсандман.
Мен дунёдаги энг зўрманми? Буни эшитиш яхши, лекин мен бу фикрга рози бўлишим қийин. Мен учун ҳар ҳафта жамоамга ёрдам бериш муҳим.
"Реал Мадрид" ва Англия билан ҳамма нарсада ғалаба қозонишни истайман ва бу истакни табиий деб ҳисоблаш мумкин. Мен ҳеч нарса ваъда қила олмайман, лекин бунга эришиш учун қўлимдан келган барча ишни қиляпман", - дея Беллингем сўзларини келтиради журналист Альфредо Педулла.