Уэйн Руни "Бирмингем" футболчиларини характер етишмаслигида айблади.
“Бирмингем” Чемпионшипнинг 19-тури доирасида “Ротерхэм” билан дуранг ўйнади (0:0).
“Менимча, баъзи ўйинчилар тажриба ортиришлари керак. Мен футболчиларнинг машғулотларда нима қилишларини кузатаман, лекин улар ўйинда мухлислар қаршисида пайдо бўлгач, бутунлай бошқа ўйинчи, бошқа одамларга айланади.
Бу футбол. Қаерда бўлмасин, сиз мухлислар қаршисида ўйнайсиз.
Машғулот майдонида нимадир кўрсатиш яхши, лекин ундан ўйинларда фойдаланиш керак", - деди "Бирмингем" бош мураббийи Уэйн Руни.
"Бирмингем" Чемпионшип турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.