Кириш Регистрация

"Ливерпуль" қишда "Наполи" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Ливерпуль” клуби қишда Италиянинг “Наполи” клубининг польшалик ярим ҳимоячиси Пётр Зелиньскини сотиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Calciomercato нашри.

Зелиньскининг шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва неаполликлар польшалик футболчининг молиявий имтиёзлари туфайли шартномани узайтира олишмади. Шу боисдан ҳам “Ливерпуль” футболчини январь ойида мос нархга сотиб олмоқчи.

Шу билан бирга, "Интер", "Ювентус", "Лацио" ва бошқа номлари номаълум жамоалар ёзда ярим ҳимоячини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Жорий мавсумда Пётр “Наполи” сафида барча турнирларда 19 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:27, 05.12.2023.
Ўқилди: 2056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Манчестер Сити” ёзда 12 нафар футболчиси билан хайрлашади — City Xtra [7699]

Рафинья Франция билан ўйинда жароҳат олди [6613]

Лапортанинг орзуси: "Барселона" президенти сотиб олмоқчи бўлган футболчи номи айтилди [5316]

Бразилиялик мухлислар Неймар номини ҳайқиришди - Анчелотти муносабат билдирди [3435]

Европанинг 8 та жамоаси ЖЧ-2026 чиптаси учун курашади: Саралаш финал жуфтликлари [2942]

Рауль Асенсио АПЛга йўл олиши мумкин [2525]

Ўртоқлик учрашуви: Франция бир киши кам бўлиб қолса-да, Бразилияни мағлуб этди (Видеошарҳ) [2472]

"Атлетико" Альварес "Барселона"га кетмаслиги учун унга 10 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр [2338]

«Манчестер Юнайтед» ўз тарбияланувчисини ортга қайтариши учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул сарфлаши керак [1888]

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасининг Францияга қарши ўйиндаги мағлубиятига изоҳ берди [1843]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик