"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоа машғулотларида жароҳат олган.
Manchester Evening News хабарига кўра, ушбу шикастланиш кичик бўлиб, у тезда сафга қайтади.
30 ёшли Варан жорий мавсум кўп ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. У манкунианликлар сафида янги мавсумда 12 та ўйинда 656 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва 1 та гол урди.