"Арсенал" ҳимоячиси Такэхиро Томиясу "Вулверхэмптон" билан ўйинда жиддий жароҳат олганди.
"The Sun" нашри хабарига кўра, япониялик 25 ёшли ҳимоячи бу жароҳати сабаб 4-6 ҳафтани ўтказиб юборади.
Аввалроқ, уни "Бавария" қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.