Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Манчестер Юнайтед" Кейндан қолишмаётган ҳужумчи билан музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

“Штутгарт” ҳужумчиси Серу Гирассида фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириш имконияти бор. Sky Germany журналистларининг хабар беришича, 27 ёшли гвинеялик ҳужумчи хизматларига “Манчестер Юнайтед” қизиқмоқда.

Томонлар аллақачон музокараларга киришган. Гирассининг манкунианликлар жамоасига ўтиши январь ойидаги трансфер ойнасида якунланиши мумкин.

Бундеслиганинг жорий мавсумида Гирасси 11 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урди. Африкалик футболчининг "Штутгарт" билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Ҳужумчининг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 12:35, 09.12.2023.
Ўқилди: 4110 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.