"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель "Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бермайман, биз фақат ўз футболчиларимиз ҳақида гапирамиз. Мен онам билан ҳам телефонда гаплашдим, лекин бу ҳақда ҳеч қандай хабар тарқатилгани йўқ", - деди мюнхенликлар бош мураббийи.