Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун ЎФА раҳбарияти терма жамоаларнинг мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи ва келгуси мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишди. Йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийлар ўз ишига замонавий, режали ва бугунги кун жаҳон футболи талабларга мос равишда ёндашиши кераклиги таъкидланди. Мураббийлар штабида доимий равишда таҳлилчилар, селекционерлар ва тўлиқ тиббий таркиб бўлиши талаб қилинди.

«2023 йил футболимиз учун муваффаққиятли бўлди, ташкилий ишларимиз кўнгилдагидек бажарилган бўлсада, эндиликда таҳлилий жиҳатга янада кўпроқ эътибор беришимиз зарур. Энг қуйи бўғиндан бошлаб, ҳар бир жамоаларимизнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини доимий равишда таҳлил қилиб боришимиз шарт», деди ЎФА биринчи вице президенти Равшан Ирматов.

Ўзбекистон У-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ижобий баҳоланиб, ҳар бир учрашув чуқур таҳлил қилинди. Ўз навбатида, ўсмирлар терма жамоаларига ўйинчилар етиштириб беришда алоҳида тизим йўлга қўйиш, бу борада академияларнинг фаолиятидаги узвий занжирни мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар билдирилди. Футзал миллий терма жамоаси янги бош мураббийи Хосе Венансио бўлажак Мундиалга кўрилаётган тайёргарлик борасида маълумот берди.

Маълумки, мамлакатимиз 2024 йил март ойида 20 ёшгача қизлар ўртасидаги Осиё кубоги, центябр-октябрь ойларида эса футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бундан ташқари, центябр-октябрь ойларида Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Осиё кубоги саралаш босқичида иштирок этади. Ушбу турнирларга босқичма-босқич муносиб тайёргарлик кўриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда, шунингдек, болалар-ўсмирлар ва аёллар футболини ривожлантириш, селекция жараёнини янада кучайтириш, турнирларга футболчиларни нафақат жисмонан, балки кучли техник-тактик тайёрлаб бориш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:57, 11.12.2023.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.