Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Ҳамдўстлик кубоги: Ўзбекистон Қозоғистонни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди

Баҳо:
+2 | -

Ҳамдўстлик кубоги доирасида дерби юзага келди. Ўйиннинг ўзи ҳам дерби мақомини оқлади — ўйин шиддатли ва ҳужумкор тарзда ўтди.

Ўйиннинг бошиданоқ жамоалар фақат ва фақат ғалаба ҳақида ўйлашди. Бу ҳолат футболчиларнинг ҳаракатлари ва иштиёқидан сезилиб турди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Аммо дарвозалар олдида голга тортадиган вазиятлар анчагина кўп бўлди. Бу вазиятларни голга айлантиришда жамоалар омад етишмади. Вазиятлар яратиш бўйича терма жамоамиз бироз устунликка эга бўлди.

Игорь Сергеев (2-3 вазиятда), Жаҳонгир Абдумўминов, Аббос Махсталиев, Абдул Азиз Юсупов, Бобур Йўлдошевда қулай вазиятлар бўлганини таъкидлаш лозим. Ҳаттоки бўш дарвозага тўп киришни истамаган пайтлар ҳам бўлди бир неча марта.

Қозоғистонликлар ҳам Қирғизистонга қарши нурсиз ўйиндан тўғри хулоса чиқариб олиб, ҳаяжонни енгган ҳолда майдон катта иштиёқ билан тўп суришди. Бу жамоа таркибида ҳам анча иқтидорли футболчилар бор эканлиги кўриниб турди. Айниқса, жамоа сардори Бауржан Исламхан ҳужумда вакилларимизга етарлича ташвиш туғдириб турди.

Иккинчи бўлим вакилларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. 53-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпга биринчи бўлиб Сергеев бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Игорнинг ўзи икки нафар қозоғистонлик ҳимоячидан қочиб кетиб, дарвоза томон яқинлашиб борди. У биринчи ҳимоячини алдаб ўтдию, аммо иккинчисига ютқазди. Эртароқ зарба берганида вазият хавфлироқ бўларди.

Вақт ўтган сари вакилларимизнинг босими ортиб борди. Ўнг қанотда фаол ҳаракат қилган Аббос Махсталиев бир ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозабон майдончасига тўпни етказиб берганида, ҳимоячи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди. Қозоғистон ҳам ҳимояга ётиб олмади. Улар асосан жарима майдончамиз атрофидан зарба бериб туришди. Зарбалар кучли ва хавфли чиқиб турди.

Мусобақа бошланганидан бери руслар мақташни бошлаб юборган Темур Ҳакимов ва Жамшид Искандаров дастлабки голимизнинг ижодкорлари бўлишди. Темур 2-3 нафар ҳимоячи орасидан тўпни моҳирона олиб қўйган бўлса, Жамшид бутун бошли ҳимоя чизиғини чалғитиб, тўпни дарвозанинг олис бурчагига йўллади.


83-дақиқада Махсталиев-Ҳакимов-Махсталиев комбинация Аббоснинг дарвозага 8 метрдан зарбаси билан якунланди. Ҳимоячи сўнгги паллада тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан кейин юзага келган вазият янада гўзалроқ кўриниш олди. Владимир Козак 16 метрдан шундай зарба бердики, тўпнинг дарвоза тўсинига тегиши оқибатида жаранглаган овоз "Петербургский" спорт мажмуасига тарқалди. Орадан кўп ўтмасдан стандарт вазиятдан сўнг Фомин бош билан зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.


Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида ҳимоячиларимизнинг кичик эътиборсизлиги туфайли Роман Муртазаев ўткир бурчак остида дарвозабонимиз билан бирга-бир чиқиб борди. Бахтимизга, унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Ўйиннинг қолган ва 5 дақиқалик компенсация вақти вакилларимизнинг устунлигида ўтди. Терма жамоамиз асло ҳимояга ётиб олгани йўқ.

Ўзбекистон терма жамоаси муҳим ва принципиал ғалабани қўлга киритди. Терма жамоамиз 4 очко билан амалда чорак финал йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилди.

Ҳамдўстлик кубоги. "В" гуруҳи. 2-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ҚОЗОҒИСТОН - 1:0 (0:0)
Гол: Жамшид Искандаров (71)
Огоҳлантиришлар: Максимилиан Фомин (34), Темур Ҳакимов (90)— Игорь Пикалин (36), Станислав Лунин (59), Бахдаулет Кожабаев (90)
Ўзбекистон: Асилбек Омонов, Тоҳир Шамсиддинов, Бобур Йўлдошев, Максимилиан Фомин, Аббос Махсталиев, Владимир Козак (с), Жаҳонгир Абдумуминов, Жамшид Искандеров (Абдуллоҳ Олимов 76), Абдул Азиз (Темур Ҳакимов 59),  Юсупов, Игорь Сергеев (Ихтиёр Тошпўлатов 85), Муҳсинжон Убайдуллаев (Жалолиддин Саидов 87)
Қозоғистон: Сергей Ткачук, Игорь Пикалин (Сергей Григорьев 60), Кирилл Пасичник, Бахдаулет Кожабаев, Саят Сариев, Исламбек Куат (Алибек Аяганов 46), Александр Ульшин, Евгений Левин, Роман Муртазаев, Стансилав Лунин (Тимур Калижанов 64), Бауржан Исламхан

B - Гуруҳи
ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ўзбекистон 2 1 1 0 3-2 4
2 Қозоғистон 2 1 0 1 3-2 3
3 Россия 1 0 1 0 2-2 1
4 Қирғизистон 1 0 0 1 1-3 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:59, 20.01.2013.
Ўқилди: 8292 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3862]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2036]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1907]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1898]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1663]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1608]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1566]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1545]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1381]

"Барселона" ўз тарбияланувчисини қайтармоқчи [1287]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.