Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Champions Chess Tour. Нодирбек Абдусатторов Накамурани мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнири бўлиб ўтмоқда. Баҳслар рапид йўналишида ўтказилмоқда (ҳар бир спортчига 15 дақиқадан вақт ва ҳар бир юришга қўшимча 3 сония қўшиб берилмоқда).

Умумий мукофот жамғармаси 500 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг финал босқичида дунёнинг саккиз нафар кучли гроссмейстери қаторида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Кечаги дастур давравий баҳслардаги сўнгги 7-тур ўйинлари билан бошланди. Нодирбек франциялик Максим Вашер-Лагравга қарши дона суради. Дастлабки икки ўйинда ҳамюртимиз устун вазиятга эга бўлди, аммо якунда дуранг қайд этилди. Ғолибни аниқлаш учун эса "армагеддон" партия ўйналди. Ватандошимиз қора доналарда ўйнашига қарамай (дуранг ҳам етарли бўларди), 28-юришга келиб рақибни таслим этди. Натижада Абдусатторов 4 очко билан давравий баҳсларни 4-ўринда якунлади.

Давравий баҳслар якунида 7 ва 8-ўринни эгаллаган Алиризо Фиружа ва Денис Лазавик турнирни тарк этган бўлса, юқори икки поғонани банд этган Уэсли Со ва Магнус Карлсен бевосита ярим финалга йўл олди.

3-6-поғоналарни эгаллаган шахматчилар эса ўзаро плей-офф форматида ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боришди. Нодирбек дастлаб Фабиано Каруанага қарши баҳсларда иштирок этди. Биринчи партияда АҚШлик спортчи ғалаба қозонган бўлса, ҳамюртимиз оқ доналарда ғалаба қозониб, умумий ҳисобни тенглаштирди. "Армагеддон" партияда эса рақибнинг қўли баланд келди.

Каруана ярим финалга чиққан бўлса, Абдусатторов мусобақада иштирокини давом эттириш учун Хикару Накамурага қарши жанг қилди. Дастлабки икки партияда томонлар дурангга имзо чекишди. "Армагеддон" баҳсида эса ҳамюртимиз қора доналарда ҳаракат қилди. Унда қайд этилган дуранг эса ўзбек шахматчисини ярим финалга олиб чиқди.

Нодирбек Абдусатторов ярим финалда АҚШлик Со Уэслига қарши дона суради. Иккинчи ярим финал эса Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана ўртасида кечади. Ғолиб шахматчилар финалда ўзаро тўқнаш келишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:30, 13.12.2023.
Ўқилди: 2477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.