"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер "Қироллик клуби"да имкон қадар узоқ вақт қолиш истагини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Челси"нинг собиқ ҳимоячиси 2022 йилнинг ёзида эркин агент сифатида трансфер қилинганидан сўнг иккинчи мавсумини "Сантьяго Бернабеу"да ўтказмоқда.
"Мен "Реал Мадрид"да ўзимни жуда қулай ҳис қиляпман. Мен бу жамоада узоқ вақт қолишни истайман", - деди германиялик ҳимоячи.
Ўтган мавсумда Рюдигер ҳар доим ҳам "Реал"нинг асосий марказий ҳимоячиси бўлмади. Немис футболчиси жорий мавсумни мунтазам равишда асосий таркибда бошламоқда, чунки унинг асосий рақиби Эдер Милитао оғир жароҳатидан фориғ бўлмоқда.