Кириш Регистрация

"Легия" клуби мухлисларига тақиқ қўйилди

Баҳо:
+ | -

Польшанинг "Легия" клуби мухлисларига Европа мусобақаларида бўлажак сафар ўйинларига ташриф буюриш тақиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Польша жамоаси мухлислари Конференциялар лигасида "Астон Вилла" билан ўйин (1:2) олдидан тартибсизликлар уюштирганди. Тўқнашувлар чоғида 3 нафар полиция ходими яраланган.

Ушбу ҳодиса туфайли УЕФА "Легия"ни 100 минг евро жаримага тортиш ва клуб мухлисларини Европа мусобақаларидаги кейинги бешта сафар ўйинига ташриф буюришни тақиқлашга қарор қилди.

5 турдан кейин Польша клуби 9 очко жамғарган ҳолда Конференциялар лигаси "Е" гуруҳи жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:15, 13.12.2023.
Ўқилди: 996 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.