"Бавария" вингери Кингсли Коман қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди. Эслатиб ўтамиз, сешанба оқшомида франциялик футболчи Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Юнайтед"ни меҳмонда мағлуб этганди. Ғалаба голидан кўп ўтмай, франциялик футболчи жароҳат олиб, майдонни тарк этди.
Bild нашри хабарига кўра, Мюнхендаги экспертиза Коман жароҳати сабаб 3 ҳафтани ўтказиб юборишга мажбур бўлишини кўрсатган. Шу тариқа, франциялик футболчи 2023 йилда ўз жамоасига ёрдам бермайди.
Коман жорий мавсумда барча мусобақаларда 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 27 ёшли франциялик футболчининг "Бавария" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.