Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичи қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

УЕФА Конференциялар лигаси мусобақасида гуруҳ босқичи якунланди.

Гуруҳ босқичида пешқадамликни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри нимчорак финал босқичига йўл олишган бўлса, қолган 8та клуб 1/16 финал деб номланган ўтиш баҳсларида иштирок этишади.

Гуруҳда 2-ўринни эгаллаганлар бу босқичда Европа лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаган клублар билан тўқнаш келишади.

Қачон?
Қуръа ташлаш маросими 18 декабрь, душанба куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Иштирокчи-жамоалар
Юқорида айтиб ўтганимиздек, қуръада 16та жамоа иштирок этади. Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаганлар 1-саватчадан, Европа лигасидан ўтган клублар эса 2-саватчадан ўрин олишади.

1-саватча:
"Айнтрахт" (Германия)
"Буде-Глимт" (Норвегия)
"Динамо" Загреб (Хорватия)
"Гент" (Бельгия)
"Легия" (Польша)
"Лудогорец" (Болгария)
"Слован" Братислава (Словакия)
"Ференцварош" (Венгрия)

2-саватча:
"Аякс" (Нидерландия)
"Бетис" (Испания)
"Маккаби" Хайфа (Исроил)
"Мольде" (Норвегия)
"Олимпиакос" (Греция)
"Серветт" (Швейцария)
"Штурм" (Австрия)
"Юнион" (Бельгия)

Чекловлар борми?
Ҳа. Бир мамлакат вакиллари ушбу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

Нечта ўйин?
1/16 финал босқичида жамоалар уй ва сафар тизимида икки мартадан тўқнаш келишади. 1-саватча вакиллари жавоб баҳсини ўз уйларида ўтказишади. Плей-офф босқичида "сафарда урилган гол" қоидаси амалда бўлмайди.

Ўйинлар қачон ўтказилади?
Дастлабки учрашувлар 15 февраль, жавоб баҳслари эса 22 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Кейин-чи?
Ушбу босқич ғолиблари нимчорак финалга йўл олади ва Конференциялар лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаганлар сафига қўшилади. Мағлуб бўлганлар мусобақани тарк этишади. 1/8 финалга қуръа ташлаш маросими 23 февраль куни бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:11, 15.12.2023.
Ўқилди: 1439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик